
Жамият
Президент айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётганини танқид қилди
Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарурлиги қайд этилди. Хусусий сектор имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қаратилди. Оқолтин туманида тадбиркор томонидан 880 ўринли хусусий мактаб ташкил этилиб, эҳтиёжманд оилаларнинг 110 нафар фарзанди бепул ўқитилаётгани ижобий мисол сифатида келтирилди.